Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гулистонда ЙҲХБ хизмат машинаси аварияга учради

Гулистонда ЙҲХБ хизмат машинаси аварияга учради

Ижтимоий тармоқларда «Гулистонда «ГАИ» хизмат машинаси «Мерседес» ва «Нива» тўқнашди» сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа тарқалиб, унда светафор қизил чироғидан ўтиб кетган ЙҲХБ хизмат машинаси зарб билан урилиши натижасида «Нива» ағдарилиб кетганлиги айтилганди. Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизмати ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Қайд этилишича, 2020 йил 7 ноябрь куни соат 08:20ларда, Сирдарё вилояти ИИБ Навбатчилик қисмидан, Гулистон шаҳар ҳудудида ИИБ ходими билан боғлиқ бўлган йўл-транспорт ходисаси содир этилганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Келиб тушган хабарга кўра, Гулистон шаҳар Гулистон кўчаси ҳамда Ўзбекистон шох кўчаси кесишмаларида Гулистон шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ га тегишли «Mercedes Е-240» русумли 20 737 VSF давлат рақам белгили автомашинаси билан оқ рангли «Lada 4х4» русумли 20Y 717 BA давлат рақам белгили автомашиналар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси натижасида автомашиналар турли хил кўринишда техник шикастланган.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида «Lada 4х4» русумли автомашина ҳайдовчиси ва автомашинада йўловчи сифатида кетаётган фуқаро тан жароҳати олиб, РШТЁИМ Сирдарё филиалининг тез ёрдам бўлимига мурожаат қилишган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Гулистон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳамда Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг