Грузияда қор ёғди (видео)
Грузиянинг тоғли курорт шаҳри Гудаурига бугун қор ёғди, дея хабар берди «РИА Новости» ахборот агентлиги.
Қордан олдин кучли ёмғир ва дўл ёғган.
Россия чегарасига яқин жойдаги Казбе қишлоғида яшовчи бир киши ҳануз қор ёғиши давом этаётганини маълум қилган.
«Кеча кун бўйи Гудаури шаҳрида қор ёғган. Бизда ҳам об-ҳавонинг авзойи бузуқ: баъзан ёмғир, баъзан қор, баъзан эса дўл ёғяпти», – деган қишлоқда яшовчи Шота Маисурадзе.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter