Грузия бош вазирида коронавирус аниқланди
Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили коронавирусга топширган тест натижаси мусбат чиқди. У ўзини изоляцияга олган. Бу ҳақда 6 апрель куни ҳукумат раҳбари «Facebook»даги саҳифаси орқали хабар берди.
Гийбашвилининг сўзларига кўра, у ўзини яхши ҳис қилмоқда ва масофадан туриб ишлашда давом этмоқда.
Шу билан бирга, 24 февраль куни бош вазир коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият туфайли Грузияда жорий этилган аксарият чекловларни олиб ташлаш тўғрисида маълум қилди.
18 март куни Грузия президенти Саломе Зурабишвили Британия-Швециянинг AstraZeneca компаниясига қарашли коронавирусга қарши препарати билан эмлангани эълон қилинди.
Грузия ҳукуматининг stopcov.ge сайтида келтирилган сўнгги маълумотларга кўра, бугунги кунда мамлакатда 284 958 кишида COVID-19 ҳолати қайд этилган бўлиб, пандемия пайтида 3832 бемор ҳаётдан кўз юмди, 275 220 киши тузалди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter