Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Грета Тунберг мактабга қайтди

Грета Тунберг мактабга қайтди

Фото: EPA

Глобал иқлим ўзгаришларига қарши курашиб тилган тушган швециялик Грета Тунберг мактабига қайтди. Бу ҳақда «The Guardian» ёзмоқда.

Грета мактаб сумкасини ортмоқлаб мактабга йўл олган суратини «Twitter»да жойлаштирди.

«Бир йиллик таътилим тугади, мактабга қайтиш қандай соз», — деб ёзилган суратга изоҳда.

Грета Тунбергнинг исёни 2018 йилда бошланган, ўшанда у парламент биноси олдига бориб, иқлим ўзгаришларига қарши курашиш чораларини кучайтириш кераклигини талаб қилганди. Бу ҳолат ҳар жума куни такрорланаверган.

2019 йилнинг 23 сентябрь куни БМТнинг иқлимий саммитида сўз олган Грета Тунберг жаҳон мамлакатлари етакчиларини «ўзининг болалигини ўғирлашда» айбланганди.

Грета Тунберг экоисён рамзига айланди. Номзоди Нобель тинчлик мукофотига ҳам кўрсатилган. 2019 йилнинг декабрь ойида «Time» журнали уни «йил кишиси» дея эътироф этган.

Грета Тунберг ҳақида кўпроқ маълумотлар ушбу ҳаволада.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг