Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Грецияда коронавирус бўйича нохуш рекорд ўрнатилди

Грецияда коронавирус бўйича нохуш рекорд ўрнатилди

Фото: «Tourprom.ru»

Грецияда ўтган бир кеча-кундузда коронавирусни юқтириш бўйича 372 та янги ҳолат қайд этилди. Жумладан, 164 нафари аввал маълум бўлган касалланиш ҳолатлари билан боғлиқ. Шунингдек, мамлакатга кириб келган 21 нафар сайёҳда ҳам хавфли хасталик аниқланган. Бу ҳақда 10 сентябрь куни миллий соғлиқни сақлаш ташкилоти маълум қилди.

Бу пандемия бошлангандан бери касалланишлар сони бўйича рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

Коронавирусга чалинганлар умумий сони 12 452 кишига етди.

Ўтган бир кеча-кундузда тўрт киши коронавирусдан вафот этди. Грецияда жами 297 киши COVID-19 қурбонига айланган.

Интенсив терапия бўлимларида 49 киши интубация қилинган. Аввалроқ аҳволи яхшилангани учун 167 нафар бемор интенсив терапия бўлимидан чиққанди, дейилади хабарда.

Сўнгги ҳафталарда коронавирусга чалинганлар сони кўпаймоқда. Шу сабабли Греция ҳукумати чеклов қоидаларини кучайтирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг