Михаил Горбачев Лукашенконинг хатосини айтди
Собиқ иттифоқ президенти Михаил Горбачёвнинг фикрича, Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакат корхоналари ишчиларини қўллаб-қувватлашга чақиришда кечиккан.
«Лукашенко саноат корхоналари ишчиларига ёрдам сўраб мурожаат қилди. Аммо бу жуда кеч», деди у «Комсомолская правда»га берган интервюсида.
Собиқ иттифоқ раҳбари вақтида ўзи ҳам шундай вазиятга тушганини изоҳлаган.
У «бўлиниш ва ички урушнинг олдини олиш учун» президентлик постини тарк этганини айтган.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 9 август куни Беларусда президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Марказий сайлов комиссиясининг маълумотларига кўра, давлат раҳбари Александр Лукашенко 80,1 фоиз овоз тўплаган, Тихановская эса 10,12 фоиз овоз олган. Мухолифат ушбу натижаларни тан олишдан бош тортди.
Сайловдан сўнг дарҳол оммавий норозилик намойишлари бошланди. Аввалига улар хавфсизлик кучларининг жиддий қаршилигига дуч келишди, аммо кейинчалик митингларни «бостиришга» уринишлар тўхтатилган. Расмий маълумотларга кўра, дастлабки кунларда тахминан етти минг киши ҳибсга олинган. Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, юзлаб одамлар жароҳатланган, уларнинг орасида 120 дан ортиқ ҳуқуқ-тартибот ходимлари бор, уч киши ҳалок бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter