«Google Maps» ўзбек тилини қўллаб-қувватлайдиган бўлди
«Google Maps» сервиси ўттиздан ортиқ янги тилларни қўллаб-қувватлаган ҳолда янгиланишни амалга оширди. Қўшилган 39 та тилда бутун дунё бўйлаб тахминан 1,25 миллиард одам сўзлашади, деб хабар берди «MobInfo.uz».
Янги тиллар африканча, албанча, арманча, озарбайжонча, хорватча, грузинча, исландча, қозоқча, қирғизча, мўғулча, руминча, форсча, туркча, украинча, ўзбекча ва бошқаларни ўз ичига олади.
«Google Maps» — бепул картографик сервислар ва технологиялар орасида яратилган дастурлар тўплами ҳисобланади. У 2005 йилда яратилган. Сервисда маҳаллий ҳудудларнинг хариталари ва Ернинг сунъий йўлдошидан туриб олинган суратлари мавжуд. «Google» компаниясига тегишли мазкур сервис шахсий нотижорат мақсадларда фойдаланиш учун чиқарилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter