«Google» дунёдаги энг кучли квант компьютерни яратди
«Google» компанияси дунёдаги энг кучли квант компьютерни яратди, деб хабар бермоқда «Financial Times» газетаси.
«Google» янги қурилма яратгани ҳақидаги илмий мақола аввалига NASA сайтида пайдо бўлган, бироқ кейинчалик ўчириб ташланган эди. Бироқ «Financial Times» журналистлари мақоладан нусха олишга улгуришган.
Мақолада олимлар вазифани атиги уч дақиқаю 20 сонияда ҳисоб-китоб қилишга улгурган процессор яратгани ҳақида сўз боради. Солиштирадиган бўлсак, ҳозирги кунда дунёдаги энг кучли суперкомпьютер — «Summit» шу вазифани бажариши учун ўн минг йил кетаркан.
Тадқиқотчиларга кўра, янги компьютер ҳозирча бир пайтнинг ўзида битта техник ҳисобни чиқара олади, квант машиналар тўлақонли амалий топшириқларни ўзлаштириши учун йиллар керак бўлади. Шунга қарамасдан, «гуглвкант» «тўлақонли ҳисоблаш жараёни йўли»даги муҳим қадам бўлиши мумкин.
Маълумот учун: бугунги кунда сайёрамизда тенгсиз «Summit» суперкомпьютери 2018 йили АҚШда яратилган. Қудратли бу машина 27 мингта график процессорлардан нулдан бошлаб қурилган. «Саммит» бир сонияда 200 миллион миллиардгача операциялар бажара олади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter