Гонконгда коронавирус юқтирган ит жон берди
Гонконгда коронавирус қайд этилган ит даволаниб, уйига қайтарилгач жон берди, деб хабар берди «South China Morning Post» газетаси.
Февраль ойи охирида Гонконгда янги коронавирусни юқтирган ит карантинга жойлангани маълум бўлди. COVID-19 тест натижаларига кўра, жонивор танасида инфекция топилган, лекин касаллик аломатлари кузатилмаган.
Гонконглик экспертлар ўзаро маслаҳатлашгач, итда COVID-19 аниқланиши вируснинг одамдан жониворга юқиш ҳолати деган хулосага келишди. ЖССТ бу ҳолатнинг ўрганилишини, лекин ҳозирча касалликнинг одамдан жониворга юқишини тасдиқловчи далиллар йўқлигини маъқул қилди.
Хабарларга кўра, 17 ёшли померан шпици 26 февраль куни мажбурий карантинга жойланган, ўтган шанба куни эса уни уйига қайтаришган. Карантинда бўлган даврида итдан беш марта коронавирусга синама олишган, охирги иккитаси манфий чиққан.
«Департамент (қишлоқ хўжалиги, балиқчилик ва табиатни муҳофаза қилиш) ит эгасидан жонивор 16 март куни жон берганини хабар топди. Эгаси ўлим сабабини аниқлаш учун итни ёриб кўришларини хоҳламаслигини айтган», — дейди департамент вакили.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter