Голланд хакери Трампнинг твиттер-аккаунти паролини маълум қилди
Нидерландиянинг «de Volkskrant» нашри хабар беришича, кибермутахассис Виктор Геверс АҚШ президенти Дональд Трампнинг твиттер-аккаунти паролини билишга муваффақ бўлди. Аккаунтга кириш қийинчилик туғдирмаган, Геверс бешинчи уринишдаёқ паролни тўғри топган.
Геверс парол жуда оддийлигини айтди: maga2020! — бу MakeAmericaGreatAgain сўзларининг қисқартмаси.
Кибермутахассис киришга уринишида блоклашларини ёки тасдиқловчи маълумот сўралишини кутган, аммо бундай бўлмади, президент аккаунти ҳатто икки босқичли аутентификация тизими билан ҳам ҳимояланмаган экан!
Виктор Геверс Трампнинг твиттерини 16 октябрда бузганини, эртаси куни ўзи билан боғланган АҚШ махфий хизматларига керакли маълумотларни тақдим этганини айтган.
Бироқ Оқ уйдагилар нидерланд хакерининг иддаоларини рад этмоқда — барчаси ёлғон!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter