Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ғофур Раҳимов — AIBA президенти

Ғофур Раҳимов — AIBA президенти

Россия пойтахти Москва шаҳрида Халқаро ҳаваскор бокс федерацияси (AIBA)нинг Конгресси якунланди. Бугун, 3 ноябрь куни ушбу ташкилотга президентлик сайлови бўлиб ўтди.

Президентлик сайловида ўзбекистонлик Ғофур Раҳимов ва Осиё бокс Конфедерацияси раҳбари, қозоғистонлик Серик Конакбаев иштирок этди.

Сайловда иштирок этган 134 мамлакат вакилларидан 86 таси Ғофур Раҳимовга ўз овозини берди ва у ғалаба қозонди. Энди Раҳимов 2022 йилгача AIBA президенти сифатида фаолият олиб боради.

Ушбу Конгрессда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов ҳам иштирок этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг