«GM Uzbekistan» «Tracker Premier AT» автомобилига байрамона чегирма эълон қилди
«GM Uzbekistan» компанияси Хотира ва қадрлаш куни ҳамда муқаддас Рамазон ойи муносабати билан «Tracker Premier AT» автомобилига 16 миллион сўм миқдорида байрамона чегирма эълон қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Акция 8 майдан эътиборан республикамизнинг барча автосалонларида 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилган автомобиллар учун жорий йилнинг 5 июнига қадар амал қилади.
«Tracker» моделини шунингдек, 128 млн сўм дастлабки тўловни амалга оширган ҳолда 2 йил фоизсиз муддатли тўловга ҳам харид қилишингиз мумкин.
Мазкур чегирма акцияси муддатли тўловга харид қилинаётган автомобилларга амал қилмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter