Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«GM Uzbekistan» Қозоғистонга автомобил экспортини бошлади

«GM Uzbekistan» Қозоғистонга автомобил экспортини бошлади

Фото: «GM Uzbekistan»

Кеча, 16 март куни «GM Uzbekistan» автомобилларнинг дастлабки партиясини Қозоғистонга экспорт қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Компания Қозоғистоннинг Костанай шахридаги «СариаркаАвтоПром» заводига Nexia R3 автомобилларини йирик узелли йиғиш учун SKD ҳолида ҳамда «Равон Моторс Қозоғистон»га R4 моделидаги автомобилларини тайёр ҳолида экспорт қилади.

Бундан ташқари жорий йил бошидан буён компания томонидан Афғонистон ва Тожикистон республикаларига автомобиллар экспорти амалга оширилди.

Қайд этилишича, «GM Uzbekistan» акциядорлик жамияти 2019 йилни – фаолиятда экспорт салоҳиятини ошириш йили деб эълон қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг