Гитлер Сталинни нима қилмоқчи эди? Махфий ҳужжатлар очиқланди
Россия Мудофаа вазирлиги мамлакат Ғалаба музейига Учинчи рейх ҳукмдори Адолф Гитлернинг СССР етакчиси Иосиф Сталинга қарши режалари ҳақидаги махфий ҳужжатларни топширди.
Бу ҳақда Lenta нашри хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, ҳужжатларда Гитлер СССРга босқин бошланганидан уч ҳафта ўтиб Сталинни қўлга олишни режалаштиргани ҳақида далиллар мавжуд. Рейх мулозимлари бунинг учун немис қўшинларига Совет давлати ҳудудидаги иттифоқчилар ёрдам беради деб тахмин қилди.
Шунингдек, Ғалаба музейига топширилган ҳужжатлардан маълум бўлишича, 1941 йил август ойида Гитлер қўшинлари Буюк Британияга бостириб киришлари керак эди.
Эслатиб ўтамиз, Иккинчи жаҳон урушининг муҳим қисми бўлган советлар ва фашистлар қарама қаршилигида дастлаб немис қўшинлари СССР ҳудудида катта тезликда кириб боришган. Аммо немис қўшинлари 1941 йил кузида Москва остоналарида тўхтатилиб блицкриг барбод бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter