Гитанас Науседа — Литванинг янги президенти
Кеча, 26 май куни Литвада президентлик сайловларининг иккинчи босқичи ўтказилаётгани ҳақида хабар бергандик. Овоз бериш якунларига кўра, «SEB Bank» президентининг собиқ маслаҳатчиси, сайловда мустақил номзод сифатида қатнашган Гитанас Науседа ғолиб чиқди.
Мамлакат Марказий сайлов комиссияси сайтида хабар берилишича, Гитанас Науседа 66,72 фоиз овоз тўплади, унинг рақиби — собиқ молия вазири, сейм депутати Ингрида Шимонитега эса сайловда қатнашганларнинг 33,28 фоизи ишонч билдирди.
Иккинчи босқичда сайловчиларнинг 53,43 фоизи ёки 2,427 млн. киши қатнашди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter