Июл ойида ҳам аномал иссиқ кузатиладими?
Республика Гидрометеорология маркази июл ойида кутилаётган об-ҳаво прогнозини маълум қилди.
Жорий йилнинг 3 июль куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 4-5 июль кунлари республиканинг барча ҳудудларига Волга бўйи ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво кириб келиши натижасида кундузги ҳаво ҳарорати 30-35 градусгача пасаяди.
3-5 июлда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлари кузатилиши кутилмоқда. Айрим ҳудудларда шамол тезлиги 25-28 м/сга етиши мумкин.
Июль ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунлигида ҳарорат асосан 35-38 градус атрофида бўлиши, айрим кунлари баъзи жойларда 40-42 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
Июль ойида ёмғир ёғиш эҳтимоли кам, фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда 2-4 кун қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғиши мумкин.
Гидрометеорология маркази маълумотида ҳозирча бўлажак аномал иссиқлар ҳақида маълумот берилмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter