Гидроксихлорохиндан фойдаланманг — бразилиялик шифокорлар

Бразилия инфектология жамияти коронавирусни даволашда гидроксихлорохиндан фойдаланмасликка чақирди, дейилади «РИА Новости» хабарида.
Энг қизиғи, ушбу мамлакат президенти Жаир Болсонару коронавирусдан даволанишда айнан шу доридан фойдаланмоқда.
«COVID-19»нинг исталган босқичидаги даволашдан гидроксихлорохинни зудлик билан олиб ташлаш керак», — дейилади жамиятнинг баёнотида.
Олимлар соғлиқни сақлаш вазирлигини коронавирус беморларини даволаш сиёсатини қайта кўриб чиқишга, зарари бўлса бордирки, фойдаси йўқ дорига давлат пулларини беҳуда сарфламасликка чақирди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирусга қарши дорилар синовидан гидроксихлорохинни чиқариб юборганди. Июнь ойи бошларида Оксфорд олимлари ҳам бу дори ковидни даволашда фойда бермаслигини тасдиқлашганди. Тадқиқотга кўра, гидроксихлорохинни қабул қилган беморларнинг 25,7 фоизи 28 кун ичида оламдан ўтган. Бу дорини қабул қилмаган беморлар ўртасида ўлим кўрсаткичи эса 23,5 фоизга тенг. АҚШ соғлиқни сақлаш миллий институтлари (NIH) ҳам гидроксихлорохин устидаги клиник синовларни тўхтатган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter