Германиялик мутахассис дунёни коронавирусдан нима қутқариши мумкинлигини айтди

Маълумки, юртимизга коронавирус қарши курашда ёрдам бериш учун германиялик мутахассислар келган эди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги улар билан суҳбат уюштириб, айрим муҳим жиҳатларини тақдим этди.
Германиялик Вернер Бэр била суҳбат (3-қисм)
– “COVID-19”нинг олдини олиш учун нима қилиш керак, деб ўйлайсиз?
– Унинг энг яхши профилактикаси соғлом турмуш тарзига амал қилиш. Бундан бошқа аъло профилактика мавжуд эмас, деб ўйлайман. Чунки “COVID-19” нафас олиш йўлларида бошланадиган инфекция. Aгар сиз ўпкангизни яхши парвариш қилсангиз, яъни доимий жисмоний машқлар билан уни шуғуллантириб турсангиз, инфекциянинг организмда ривожланиш имкони пасаяди. Бир сўз билан айтганда, спорт билан шуғулланиш ва чекмаслик лозим.
– Коронавирусни енгишнинг йўли жамоавий иммунитетни ҳосил қилиш деган фикрга қандай қарайсиз?
– Aлбатта, бу ҳам бир вариант. Aммо бу хавфли йўл. Бу кўплаб одамларнинг ҳаётини хавф остига қўйиш дегани. Катта миқдордаги одамларнинг касалланиши, даволаниши ва иммунитет ҳосил қилиши учун бир неча йиллар керак бўлади. Шунингдек, агар эпидемияни олдини олмасак, инфекция логарифмик шкала бўйича ривожланади. Охир оқибат, янги касалланиш ҳолатларининг шу қадар ортишига олиб келиши мумкинки, клиникалар беморларни даволашни эплай олмай қолади.
Аксинча, пандемияни назоратда ушлаб, кўпроқ вақт давомида камроқ одамларнинг касал бўлишига эришишимиз лозим.
– Дунёни коронавирусдан нима қутқаради, деб ўйлайсиз?
– Оламни “COVID-19”дан фақат вакциналарнинг ишлаб чиқилиши ва қўлланилиши ҳалос қилиши мумкин. Аввалига вакциналарни яратиш учун йиллар керак бўлиши айтилди, аммо уларни ишлаб чиқилишини секинлаштирувчи барча бюрократик ҳолатлар тезлаштирилди. Шунинг учун ҳам вакциналарнинг тез суръатда яратилиши ва қўллашга киришилиши уларга ишончсизлик билан қараш керак дегани эмас. Ҳар қандай вакцина барча тегишли тадқиқот ва синовлардан ўтгандан кейингина қўллана бошлайди.
– Кеча юртимизга Германиядан бир гуруҳ мутахассислар келди...
– Биз улар билан аввалдан видеоконференциялар ташкил қилдик, бу ердаги вазият билан уларни максимал даражада таништирдик. Келишлари билан улар қандай вазифаларни бажаришлари лозимлигини ҳам муҳокама қилиб олгандик. Яъни қарийб 10 кун муддатга келаётган мутахассисларнинг вазиятни ўрганишга кетадиган вақтини қисқартирдик. Мақсадимиз – ҳар бир кундан унумли фойдаланиш ва имкон қадар кўпроқ натижага эришиш. Улар орасида тажрибали эпидемиологлар ҳам борлигини алоҳида таъкидламоқчиман. Улар ёрдамида эпидемиянинг боришини тасвифлашимиз, прогноз қилишимиз ва муаммоларнинг олдини олишимиз мумкин бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter