Германиялик ихтирочилар робот учар-тулкини яратди
Анчадан буён роботлашган йиртқичларни яратиш билан шуғулланиб келадиган Германиянинг «Festo» компанияси робот учар-тулкини тақдим этди. Бунга қадар компания муҳандислари капалак, чумоли, медуза, кенгуру, ўргимчак ва ҳатто пингвиннинг ҳам роботини яратган эди, деб хабар беради «Hi-News».
Ихтирочилар ўзининг учар-тулкисини эркалаб «интеллектуал кинематикага эга ултраенгил учар объект» деб атайди. «Объект»нинг узунлиги 87 сантиметрни, қанотлари кенглиги 228 сантиметрни, оғирлиги эса атига 580 граммни ташкил этади.
Учар-тулки — дунёдаги энг катта кўршапалак тури ҳисобланади, уларнинг қанотлари қуруқ терининг ўзи, ҳеч қандай патлари йўқ.
Ҳайвоннинг бу каби хусусиятини яратиш учун ихтирочилар жуда юпқа ва мустаҳкам мембранадан фойдаланган. У сув ўтказмайдиган икки қават плёнка ва трикотаж матосидан иборат. Барча қатламлар бир-бири билан 45 000 нуқтада бирлаштирилган. Роботнинг битта қанотига шикаст етган тақдирда ҳам у иккинчи қанотининг ўзида парвоз эта олади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter