Германияда гўшт комбинатининг 400 нафар ходими коронавирусга чалинди

Германиянинг Шимолий Рейн-Вестфалия еридаги гўшт комбинатнинг камида 400 нафар ходими коронавирусни юқтириб олган, дея хабар берди маҳаллий «Radio Gütersloh» радиостанцияси.
Маълумотларга кўра, Реда-Виденбрюкда гўштни қайта ишловчи «Tönnies» компаниясининг тест ўтказилган 500 та ходимидан 400 нафарида таҳлил натижалари мусбат чиққан. Яна 500 та тест натижалари кутилмоқда.
Сўнгги ҳафталарда COVID-19 ҳолатларининг ўсиш тезлиги пасайиши ҳамда чеклов чоралари юмшатилиши сабабли Германиянинг бир қатор гўшт фабрикаларида коронавирус тарқалиши қайд этилганди. Шу муносабат билан ўтган ҳафта Германия ҳукумати гўштни қайта ишлаш корхоналарида назорат чораларини кучайтириш концепциясини маъқуллади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter