Германия ТИВ БАА бош вазирининг хотини бошпана сўраганини тасдиқламади

Германия ташқи ишлар вазирлиги БАА бош вазири Муҳаммад бин Рашид Ал Мактумнинг рафиқаси Хайя бинт ал-Ҳусайн бошпана сўрагани ҳақидаги хабарларни тасдиқламади. Бу ҳақда вазирликнинг расмий вакили Мария Адебар баёнот берган.
«Мен бу хабарни тасдиқлай олмайман, чунки бизда бу ҳолатни тасдиқлайдиган фактлар йўқ», — дейди Адебар.
Эслатиб ўтамиз, бироз вақт муқаддам Британиянинг The Sun нашри Дубай шайҳи Муҳаммад бин Рашид Ал Мактумнинг рафиқаси катта миқдордаги пул билан мамлакатни тарк этганини маълум қилган эди. Хайя бинт ал-Ҳусайн 2019 йилнинг феврал ойидан буён тадбирларда кўринмаётган эди.
Таҳмин қилинишича, у 7 ёшли ўғли ва 11 ёшли қизи билан бирга БААдан қочиб кетган ва Германиядан бошпана сўраган. Шу билан бирга Дубай шайҳининг рафиқаси 39 миллион доллар маблағни ҳам ўзи билан бирга олиб кетгани айтилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter