Ғазога инсонпарварлик юклари ўтадиган Рафаҳ чегара пункти очилади
Бугун, жума куни Миср ва Ғазо сектори ўртасидаги чегарада анклав аҳолисига гуманитар ёрдам етказилиши ва хориж фуқароларининг чиқиб кетиши учун Рафаҳ чегара пункти очилади. Бу ҳақда euronews хабар бермоқда.
Айни пайтда бир томонда гуманитар ёрдам юкланган юк машиналари колонналари, бир томонда эса минглаб қочқинлар Миср ва Ғазо сектори чегарасидаги Рафаҳ назорат пунктининг очилишини кутяпти.
Миср давлат матбуоти ҳам чегаранинг жума куни очилишини айтган, бироқ қандай шароитларда ва қанча вақт очиқ қолиши ҳозирча аниқ эмас.
Айрим манбалар фақат икки фуқаролиги бўлган кишиларгини Ғазодан ушбу чегара ўтиш жойи орқали чиқиб кетишлари мумкинлигини ёзишмоқда.
Аввалроқ Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси ва Жо Байден анклав аҳолисига Рафаҳ орқали инсонпарварлик ёрдамини етказиш бўйича келишувга эришганини маълум қилган эди.
«Исроилликлар инсонпарварлик ёрдамининг якуний олувчилари ким бўлишидан жуда жиддий хавотирда. Улар келаётган ёрдам ҲАМАСга йўналтирилишидан қўрқишмоқда. Биз ҳар қандай етказиб бериш тўғри бажарилишини таъминлаш учун келишув устида ишлаяпмиз», – деган эди АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Метю Миллер.
Euronews томонлар Ғазо секторига гуманитар ёрдам юкланган атиги 20 та юк машинасини киритишга келишиб олингани, ЖССТ бу қамалдаги икки миллион аҳоли учун етарли бўлмаслигидан шикоят қилаётанини ёзмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter