Ғазо секторидаги уруш тўхташи мумкин. Лекин...
Исроил ва Ғазо сектори ҳукумати бир ойлик ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда NBC телеканали манбаларига асосланиб хабар бермоқда.
Битимнинг шарти Исроил ва Саудия Aрабистони ўртасидаги муносабатларни нормаллаштиришдир. Вақтинчалик сулҳдан кейин тўлиқ ўт очишни тўхтатиш имконияти қайд этилган.
«Бу Исроилга араб ва мусулмон давлатлари, жумладан Саудия Aрабистони билан муносабатларни нормаллаштиришни ўз ичига олган катта режанинг бир қисмидир», деди телекомпания.
Шу билан бирга, Исроил ва араб мамлакатлари ўртасидаги яқинлашувнинг шарти яҳудий давлатининг «Фаластин давлатини яратиш учун қайтариб бўлмайдиган қадамлар»га кўнишидир.
Эслатиб ўтамиз, Ғазо секторида Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 24 448 нафарга етди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter