Газли ичимликлар ва чипснинг мияга зарари аниқланди
Чипс ва газланган ичимликлар каби қайта ишланган озиқ-овқатларни истеъмол қилиш одамнинг мияси ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши ва ҳатто унинг ҳажмини камайтириши мумкин. Барселона автоном университети олимлари шундай хулосага келишди.
Сода ва чипслардан ташқари, энергетик ичимликлар, ёғли ва шўр газаклар, бургерлар ва бошқа турдаги фастфудлар шундай маҳсулотлар тоифасига киради. Одатда, бундай маҳсулотлар эмулсификаторлар ва бошқа кимёвий қўшимчалар ёрдамида саноат шароитида ишлаб чиқарилади.
Олимлар тахминан 50 ёшли 152 кишини текширдилар. Улардан 89 нафари ортиқча вазнга эга. Тажриба иштирокчилари магнит-резонанс томография (МРИ) ва яллиғланиш биомаркерларини лаборатория текширувидан ўтказдилар. Улар, шунингдек, қайси таомларни истеъмол қилишни афзал кўришлари ҳақида сўровномаларни тўлдиришди.
Маълум бўлишича, зарарли озиқ-овқатларни кўп истеъмол қилганлар миясида ўзгаришлар аниқланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter