Газ ва электр қайси вилоятларда энг кўп талон-торож қилинаётгани очиқланди
Газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланишнинг энг кўп ҳолатлари Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятларига тўғри келмоқда.
2023 йилнинг сентябрь ойида 911 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.
«Ўзэнергоинспекция» матбуот хизматига кўра, назорат тадбирларида 94 миллион 533 минг метр куб табиий газ ва 42 миллион 961 минг киловатт соат электр энергияси талон-торож қилинган. Бу ҳолатлар тизимга 111 миллиард 428 миллион сўм зарар келтирган.
Бу ҳажмдаги табиий газ 472 минг 665 та хонадоннинг, электр энергияси эса 214 минг 805 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тўғри келади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter