Ғарб давлатлари Россия нефть маҳсулотларига икки хил нарх чегарасини жорий этди

G7 мамлакатлари, Европа Иттифоқи ва Австралия Россия нефть маҳсулотлари учун иккита нарх чегараси ҳақида келишиб олдилар. Бу ҳақда АҚШ молия вазирлиги хабар бермоқда.
«Биринчи нарх чегараси одатда юқори нархда сотиладиган нефть маҳсулотларига, иккинчиси эса чегирма билан сотиладиган маҳсулотларга нисбатан қўлланилади», – дейилади вазирлиг баёнотда.
Қарор «Катта еттилик» мамлакатлари, Европа Иттифоқи, шунингдек, Австралия, Норвегия ва Швейцария молия вазирлари ўринбосарларининг онлайн учрашувида келишиб олинган.
Бундан ташқари, Ғарб давлатлари 2023 йилнинг март ойида денгиз орқали етказиб бериладиган Россия нефтининг ўзи учун ҳам нарх чегарасини қайта кўриб чиқишга келишиб олишган.
АҚШ Молия вазирлиги матбуот баёнотида айтилишича, йиғилиш аъзолари нархларнинг юқори чегараси ўз мақсадларига эришаётганини, яъни Россиянинг экспорт даромадларини чеклаш ва глобал энергия таъминотини барқарорлаштиришни тасдиқлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter