Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эҳтиёт чорасини кўринг! Ўзбeкистонга яна аномал иссиқ ҳаво оқими кириб келмоқда

Эҳтиёт чорасини кўринг! Ўзбeкистонга яна аномал иссиқ ҳаво оқими кириб келмоқда

Ўзгидромет маълумотига кўра, 2018 йил 19-23 июль кунлари Ўзбекистонга Эрондан қуруқ ва жуда иссиқ ҳаво Туркманистон орқали кириб келади. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги огоҳлантирди.

Хабарга кўра, республиканинг аксарият ҳудудларида ҳавонинг кундузги ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматлардан 5-7 даражага ошиб, 40-43 даражани ташкил этади.

Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати 44-45гача қизийди, гармсел кутилмоқда.

19-23 июль кунлари республиканинг тоғ ва тоғ олди минтақаларида ҳаво ҳароратининг ошиши муносабати билан Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудларидан музликнинг эриши натижасидаги сел келиши мумкин.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги юқоридагилардан келиб чиқиб, ҳавфсизлик чораларини кўришни, кўп миқдорда ичимлик сувини истеъмол қилиш, заруратсиз кўчага чиқмасликни, жисмоний ҳаракатларни камайтиришни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 7-10 июль кунлари ҳам ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши кузатилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг