ФВВ огоҳлантиради: қор кўчкиси хавфи туфайли «Қамчиқ» довони вақтинча ёпилди
Гидрометеоролигия хизмати марказининг берган маълумотига кўра, 2019 йил 21 декабрь куни А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлида қор кўчкиси хавфи мавжуд бўлганлиги боис, «Қамчиқ» довони Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг куч ва воситалари томонидан автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Ангрен шаҳарлари ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманида автотранспорт ҳайдовчилари ва йўловчиларни қабул қилиш бўйича барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
«Қамчиқ» довонидан ўтишга улгурмаган автотранспорт ҳайдовчилари ва йўловчиларни Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Ангрен шаҳарлари ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманидаги мавжуд умумовқатланиш шохобчаларига жойлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Улар учун барча шароитлар (иссиқ овқат, ичимлик суви, дам олиш жойлари) яратилган.
Эслатилишича, қор қатлами йиғиладиган жойлар ҳолати мустаҳкам эмас, қор кўчиши хавфи мавжуд.
«Қамчиқ» довони бўйича қўшимча маълумотлар кун давомида бериб борилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter