ФВБ Самарқанддаги нохуш ҳодисани бартараф этди
15 июн куни Самарқанд вилояти ФВБга Самарқанд тумани «Навбоғчиён» МФЙда мурожаат келган.
Унда МФЙда жойлашган хонадонларнинг бирида қудуқ қазиш ишларини олиб бориш вақтида 31 ёшли фуқаро тахминан 8 метр чуқурликда ҳаво етишмаганлиги сабаб, ҳушини йўқотган.
Қутқарувчилар зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида фуқарони қудуқдан соғ-саломат чиқариб олиб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Чироқчида қудуққа тушиб кетган 6 ёшли бола қутқарилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter