Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Футбол бўйича Испания чемпионати тўхтатилиши мумкин

Футбол бўйича Испания чемпионати тўхтатилиши мумкин

Испаниядаги футбол чемпионатлари (Ла Лига ва Сегунда) ўйинлари тўхтатилиши мумкин. Спорт тўғрисидаги янги қонун испан жамоаларининг норозилигига сабаб бўлди.

Испания ҳукумати жамоаларга футбол Суперлигасида иштирок этиш имконини берувчи қонунни қабул қилди. Бу эса аксарият жамоаларни ташвишга соляпти: кучли клублар Суперлигага кетиб қолса бошқалар катта зиён кўради. Ла Лига жамоалари вакиллари Испания маданият ва спорт вазири Мигел Исета билан учрашиб, арз қилишди. 27 октябр куни норозилик белгиси сифатида Испания чемпионати ўйинлари ўтказилмаслиги эҳтимоли катта.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда футбол Суперлигаси тузилгани эълон қилиниб, унга Испаниянинг «Барселона», «Реал», «Атлетико», Италиянинг «Милан», «Ювентус», «Интер», Англиянинг «Манчестер Юнайтед», «Тоттенҳэм», «Ливерпул», «Манчестер Сити», «Челси» ва «Арсенал» жамоалари киритилганди. Бироқ футбол мухлисларининг норозилиги ҳамда ФИФА ва УЕФАнинг таҳдидларидан сўнг аксарият клублар ушбу лойиҳада қатнашишдан бош тортганди. Суперлига ғоясига фақатгина «Реал», «Барселона» ва «Ювентус» содиқ қолганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг