Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фуқаролик жамияти институтлари қандай ишламоқда?

Фуқаролик жамияти институтлари қандай ишламоқда?

Фото: Адлия вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Адлия вазирлиги томонидан «Тараққиёт стратегияси» маркази билан ҳамкорликда ОАВ ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирокида фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан пресс-брифинг ўтказилди.

Пресс-брифингда соҳада қабул қилинган қонун ҳужжатлари тушунтирилиб, 2019 йил фуқаролик жамиятини ривожлантириш соҳасида жамоатчилик назорати самарадорлиги ҳамда фуқароларнинг демократик ўзгартиришлардаги фаоллигини ошириш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди.

Бугунги кунда республикада турли соҳаларда 10462 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари ва 2200 дан ортиқ диний ташкилотлар ва 2000 га яқин ОАВ фаолият кўрсатиб келмоқда.

Пресс-брифингда фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш соҳасида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва амалга оширилаётган илоҳотларнинг мазмун-моҳияти алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Хусусан, нодавлат нотижират ташкилотлар соҳасида 200 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган бўлиб, биргина охирги икки йилда қабул қилинган норматив ҳуқуқий ҳужжатларга кўра:

  • ННТларга адлия органлари билан боғлиқ барча хизмат ва алоқаларни электрон шаклда амалга ошириш имконини берувчи E-ngo.uz сайти синов режимида ишга туширилганлиги;
  • Ҳудудларда ННТлар ижара тўловисиз жойлаштирилган «Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйлари» ташкил этилганлиги;
  • ННТларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган давлат божи ставкалари умумий тарзда икки баробарга қисқартирилганлиги;
  • Рўйхатдан ўтказувчи орган билан ННТларнинг тадбирларини келишиш тартиби режалаштирилаётган тадбирлар ҳақида хабардор қилиш тартиби билан алмаштирилганлиги;
  • ННТлар томонидан рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этиладиган учта ҳисобот шакли битта содда шаклга келтирилганлиги;
  • ННТларга хорижий субьектлардан келиб тушган пул маблағлари ва мол-мулкдан фойдаланиш бўйича (рўйхатдан ўтказувчи орган билан белгиланган тартибда келишилгандан сўнг) барча тўсиқлар олиб ташланганлиги;
  • «Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун» кўкрак нишони таъсис этилгани;
  • Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширадиган орган сифатида расман эътироф этилгани;
  • Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби соддалаштирилди, рўйхатдан ўтказишда тўланадиган давлат божи 5 мартага камайтирилганлиги;
  • ННТларга хорижий грант маблағлари мазкур ташкилотларнинг исталган банк муассасаларида очилган махсус ҳисобварақларига келиб тушишига рухсат берилганлиги;
  • Нодавлат нотижорат ташкилотлари соҳасида барча қонун ва қонун ости ҳужжатларни бирлаштирувчи Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги кодекс лойиҳаси ишлаб чиқилаётганлиги;
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши ташкил этилиб, унинг фаолиятини амалга ошириш бўйича низом ишлаб чиқилаётганлиги қайд этилди.

Шунингдек, сўнгги уч йил ичида ННТлар сони сезиларли ўсганлиги, хусусан 1991 йилда ННТлар сони 100 та бўлган ҳолда 2017 йил – 8 700 та, 2018 йилда – 9 235 та, 2019 йил 1 январь ҳолатига 9 860 та ҳамда 2019 йил 1 октябрь ҳолатига 10462 та ННТ рўйхатдан ўтказилганлиги маълум қилинди.

Шу билан бирга, пресс-брифингда мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар устидан жамоатчилик назорати самарадорлигини ҳамда фуқароларнинг демократик ўзгартиришлардаги фаоллигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Хусусан, Қарорда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 октябрдаги қарорига кўра Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштириладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини жамоатчилик томонидан муҳокама қилиш натижалари Адлия вазирлигига (ҳуқуқий экспертиза учун) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига (кўриб чиқиш учун) киритилади, бунда, қоида тариқасида, келиб тушган таклифларни кўриб чиқиш натижалари кўрсатилиши мажбурийлиги белгиланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг