Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фуқароларнинг кредитини ўзлаштириб олган фирма раҳбари фош бўлди

Фуқароларнинг кредитини ўзлаштириб олган фирма раҳбари фош бўлди

Фото: «Kurieronline.ru»

2020 йил май ойида Бухоро вилояти Ромитан туманида жойлашган МЧЖ раҳбари 25 ёшли Қ.Юлдуз ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида фуқаролар Ҳ.Мавлуда, Р.Қундуз, Н.Диляйраларга тикув машинаси ва газлама олиб беришни ваъда қилиб, уларнинг номига олинган жами 120 000 000 сўм кредит маблағларини ўзига тегишли МЧЖ ҳисоб рақамига кўчиртириб, берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжига сарфлаб юборган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Ромитан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Қ.Юлдузга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодекси нормаларига кўра, базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 бараваридан 400 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг