Французларга эски электромобилларни сотиб олгани учун пул тўланадиган бўлди
Франция ҳукумати мамлакат ҳудудида ишлатилган электрокар харидорларига қўшимча минг евродан тўлайдиган бўлди. Ушбу «экологик бонус» ҳақида транспорт ишлари бўйича вазир Жан-Батист Жеббари «Le Parisien» газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Расмийнинг сўзларига кўра, ҳозирда етти минг еврони ташкил этадиган янги электромобилларга бериладиган субсидия 2021 йил 1 январдан олти минг еврогача камайтирилади. Жеббарининг таъкидлашича, коронавирус пандемияси туфайли Франция автомобиль бозори йилнинг биринчи ярмида таназзулга учради, савдо-сотиқ 38 фоизга тушиб кетди.
Бундан ташқари, транспорт ишлари бўйича вазир жорий йилда 100 мингта электрокарни сотиш мақсади борлигини айтди.
«Шунингдек, электромобиллар учун тез қувват оладиган 500 та станция яратишга 100 миллион евро сармоя киритмоқчимиз», — деди у.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter