Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Франциялик вирусолог, Нобел мукофоти соҳиби Люк Монтанье оламдан ўтди

Франциялик вирусолог, Нобел мукофоти соҳиби Люк Монтанье оламдан ўтди

Фото: AP

Франциялик вирусолог, Нобел мукофоти соҳиби Люк Монтанье 89 ёшида вафот этди.

Монтанье одам иммун танқислиги вируси (ОИВ)ни аниқлагани учун ҳамкасби Франсуаза Барре-Синусси билан биргаликда 2008 йилда Нобел мукофотини олган. Ўша йили шу йўналишда яна бир лауреат немис вирусологи — бачадон бўйни саратонига сабаб бўлувчи папилломавирусларни топган Ҳаралд цур Ҳаузен бўлганди.

Монтанье илмий ҳамжамиятнинг норозилига сабаб бўлган чиқишлари билан ҳам тилга тушганди. Хусусан, коронавирусга қарши эмлашни қоралаган, бир неча марта вакцинацияга қарши намойишчилар орасида вакциналар зарарли эканини тарғиб қилиб юрганини кўришган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг