Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ёнғиндан сўнг. «Париждаги Биби Марям ибодатхонаси» романи яхши сотилмоқда

Ёнғиндан сўнг. «Париждаги Биби Марям ибодатхонаси» романи яхши сотилмоқда

Фото: «Thehundredbooks.com»

Француз ёзувчиси Виктор Гюгонинг «Париждаги Биби Марям ибодатхонаси» тарихий романи яқинда рўй берган ёнғиндан сўнг «Amazon» интернет-сайтида энг кўп сотилаётган ўнта китоб қаторига кирди.

Асарнинг бир нашри 3-ўринни, бошқа бир нашри эса 8-ўринни эгаллади. Бундан ташқари, интернет фойдаланувчилари орасида Париж бўйлаб йўлкўрсаткичларга ҳам қизиқиш ошиб кетди, деб хабар берди «BFM ТV» телеканали.

Франция оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, Парижда 2015 йил 13 ноябрда рўй берган терактлардан сўнг онлайн-дўконларда Эрнест Ҳемингуэйнинг «Ҳар доим ёнингдаги байрам» асари яхши сотилган экан.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг