Франция собиқ президентига бир йил қамоқ жазоси берилди
Франциянинг собиқ президенти Николя Саркози 2012 йилги сайлов кампаниясини ноқонуний молиялаштиришда айбдор деб топилди. Суд унга бир йил қамоқ жазосини тайинлади.
Суд сиёсатчи сайловолди пойгаси учун харажатлари қонунда белгиланган 22,5 млн. евродан ошиб кетганини аниқ билган, деган қарорга келди, ёзмоқда RFI.
Саркозининг 2007 ва 2012 йиллардаги сайловолди кампаниялари молялаштирилишини текширган терговчиларда у «L’Oreal» эгаларидан бири Лилиан Бетанкур ҳамда Ливия диктатори Муаммар Қаддофийдан ноқонуний хайриялар олган, деган гумон пайдо бўлган.
Ошиб кетган харажатларни хаспўшлаш учун сиёсатчининг штаби сохта ҳисоб-рақамлардан фойдаланган.
Собиқ президент Николя Саркози бунгача ҳам коррупция ва хизмат вазифасини суиистеъмол қилганлик каби қилмишлари учун суд томонидан жазоланганди. Ўшанда судья унга уч йил қамоқ жазоси (икки йили — шартли) тайинлаганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter