Фоторепортаж. ДХХ Чегара қўшинлари бошқармасига пресс-тур
Кеча, 29 март куни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари бошқармаси томонидан журналистлар ва блогерлар учун пресс-тур ташкил қилинди. Унда 20 нафардан зиёд журналистлар иштирок этди.
Уч кунлик пресс-тур дастури доирасида биринчи куни меҳмонлар Тошкентдаги ДХХ Чегара қўшинлари музейи ва Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидаги чегара назорати фаолияти билан танишишди.
Мазкур пресс-турда «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали мухбири ҳам қатнашмоқда. Иккинчи куни, яъни бугун, 30 март куни журналистлар Сурхондарёга йўл оладилар.
Қуйида ушбу пресс-турнинг биринчи кунидан фотосуратларни кўришингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter