«Формула-1»да кимлар энг кўп маош олади?
«Формула-1»нинг етти карра чемпиони Люис Ҳэмилтон ҳамда турнирнинг амалдаги чемпиони Макс Ферстаппен кўп маош олишда ҳам бошқа пойгачиларни ортда қолдиришди.
Ҳар икки пойгачи, шартномага мувофиқ, бир хил йиллик даромадга эга.
Британиянинг «The Independent» нашри ёзишича, Ҳэмилтон ва Ферстаппен 2022 йилда 40 миллион фунт стерлинг ($50 млн атрофида)дан ишлайди.
Учинчи ўринда — Alpine жамоаси пойгачиси Фернандо Алонсо (15 млн фунт).
Ўнликда, шунингдек, Лэндо Норрис (McLaren, 12 млн фунт), Себастян Феттел (Aston Martin, 11 млн), Даниэл Риккардо (McLaren, 11 млн), қимматбаҳо соатини ўғирлатган Шарл Леклер (Ferrari, 9 млн), Карлос Сайнс (Ferrari, 7 млн), Валттери Боттас (Alfa Romeo, 7 млн) ва Лэнс Стролл (Aston Martin, 7 млн).
Маоши энг кам пойгачи — япониялик Юки Цунода (Alpha Tauri), бир йилда — 364 минг 900 фунт.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter