Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фоизсиз 50.000.000 сўмгача кредит?!

Фоизсиз 50.000.000 сўмгача кредит?!

Интернет фирибгарларининг яна бир уриниши ҳақида огоҳлантириш берилди.

Телеграм орқали турли канал ва гуруҳларда «Қишлоқ қурилиш банк тўлиқ автоматик кредит» деган сарлавҳа остида «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ номидан фойдаланиб тарқатилаётган «Сиз ҳам мен каби қуйидаги ҳавола орқали картангизга онлайн тарзда 0% дан 50.000.000 сўмгача кредит олишингиз мумкин» мазмунидаги хабарлар келса, асло уларга ишонманг. Ушбу хабарлар — ёлғон, дейилади Киберхавфсизлик маркази хабарида.

Қайд этилишича, фирибгарлар алдов орқали телеграм мессенжерида ҳаволани бошқаларга тарқатишга уринмоқдалар ва ишонувчан шахсларни ўз тузоғига туширишни мақсад қилишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг