Фирибгарликнинг янги туридан ҳимояланиш усуллари айтилди
Сўнгги вақтларда фуқароларга телефон қўнғироқлари орқали ўзини «терговчи» деб таништириб, уларга яқин қариндошларидан бири йўл-транспорт ҳодисаси содир этганлигини айтиб, алдов йўли билан пулларини ўзлаштирганлик ҳолатлари аниқланаётгани ҳақида хабар қилинган эди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази бундай алдовлардан ҳимояланиш учун ўз тавсияларини берди:
- Йўл транспорт ҳодисасига учраган яқин қариндошингизга телефон қилиш ва ундан ҳолат бўйича сўраб суриштиришингиз;
- Яқинингизга боғлана олмасангиз, алдов учун номи фойдаланилган ташкилотга мурожаат қилиб аниқлик киритишингиз тавсия этилади.
«Ҳеч қайси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари Сиздан пул талаб қилмайди!», қўшимча қилинади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter