Финляндияда электр самолётлар ишлаб чиқиш жадаллашди
Финляндияда йўловчи ташувчи тижорий самолётларни ишлаб чиқиш жадаллашди, дея хабар берди Хельсинки электр самолётлар ассоциацияси.
Финляндиядаги дастлабки икки ўринли «Pipistrel Alpha Electro» (OH-U682) электр самолёти 2018 йил 31 июлда илк парвозини амалга оширганди. Сешанба куни Финляндия аэропортларига бошчилик қилувчи «Finavia» компанияси Хельсинки электр самолётлар ассоциацияси билан тижорий электр самолётларни ишлаб чиқаришни молиялаштиришга ва мазкур транспорт воситасини харид қилишга келишиб олди.
«Бу 400 километргача парвоз қиладиган 9 — 20 кишилик самолёт бўлиши кутилмоқда. Электр авиация ёрдамида парвоз экологик тоза бўлади, электр самолётлар эса экологик тоза транспорт турига айланади. Электр авиация тинч ишлайди, шу боис шовқин ҳам камаяди», — деди электр самолётлар ассоциацияси раҳбари Яанне Васама.
Мазкур транспорт тури ҳудудий авиация алоқаларини ривожлантиришга ёрдам беради.
Финляндияда электр самолётларда илк тижорий рейслар 2025 йилдан кейин йўлга қўйилиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter