Финляндия Украинага ўқ-дорилар етказиб бериши учун музлатилган Россия активлардан фойдаланади

Финляндия Украинага 90 миллион евро қийматда оғир ўқ-дорилар етказиб бериш тўғрисида Европа Комиссияси билан келишув имзолади.
Маълумотга кўра, ўқ-дорилар фин компаниялари орқали харид қилинади ва молиялаштириш Европа тинчлик жамғармаси (EPF) орқали, музлатилган Россия активлари ҳисобига амалга оширилади.
«Ушбу янги пакет Финляндиянинг 660 миллион еврога тенг миллий ёрдам дастури билан биргаликда Украинага кўрсатилаётган қўллаб-қувватлаш ва мамлакатимиз саноати ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлайди. Бу фин мудофаа саноати имкониятларининг ёрқин намунаси бўлиб, ўқ-дори ишлаб чиқариш қувватларига киритилган сармоялар ўзини оқлаётганини кўрсатади», — деди Финляндия мудофаа вазири Антти Хяккянен.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter