Финал: Қозоғистон қақшатқич зарбага учради

Бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Осиё чемпионатини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлади. Қозоғистон (3 олтин, 6 кумуш, 3 бронза) эса чемпионатда иккинчи бўлди.
Эътиборлиси, финалга Қозоғистондан 9 нафар, Ўзбекистондан эса 7 нафар боксчи етиб келганди.
Шулардан беш нафари ўзаро тўқнаш келишди ва ушбу «дерби»да тўрт нафар вакилимиз ғалабага эришди.
Умуман олганда, мусобақа якунига кўра, йигитларимиз 5 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритишди.
Чемпионатда ғолиб ва совриндор бўлган боксчиларимиз рўйхати:
Олтин медал:
-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов
-57 кг: Абдумалик Халаков
-63,5 кг: Руслан Абдуллаев
-75 кг: Саиджамшид Жафаров
+92 кг: Лазизбек Мулложонов
Кумуш медал:
-80 кг: Одилжон Аслонов
-92 кг: Мадияр Саидраҳимов
Бронза медал:
-54 кг: Шаҳзод Музаффаров
-60 кг: Адҳамжон Мухиддинов
-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter