Филиппиндаги зилзиладан кейин камида 14 та афтершок қайд этилди
Филиппинда 6,6 магнитудали зилзиладан кейин камида 14 та ер силкиниши қайд этилди. Уларнинг магнитудаси 3 дан 5,6 баллгача бўлган.
Бу ҳақда Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълум қилди.
Айрим манбаларга кўра, 2 декабрдан бери содир бўлган зилзилалар оқибатида камида икки киши ҳалок бўлган. Бинолар ёки инфратузилмага етган зарарлар миқдори ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, 2 декабр, шанба куни Филиппинда 7,5 магнитудали зилзила қайд этилди. Шундан сўнг, мамлакат жануби-шарқида, шунингдек, Японияда цунами хавфи эълон қилинди.
Бир кун аввал Чили ва Индонезияда ҳам зилзилалар қайд этилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter