Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ФИФА Роналдунинг клубига тақиқ қўйди

ФИФА Роналдунинг клубига тақиқ қўйди

Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (FIFA) Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» жамоасига янги футболчиларни сотиб олишни тақиқлади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу клуб либосида португалиялик машҳур Криштиану Роналду тўп суради.

ФИФА Саудия клубини ҳужумчи Аҳмад Муса билан келишувга эришгани учун Англиянинг «Лестер» клубига бонуслар бермагани учун жазолади. Беш йил аввал нигериялик футболчини  «Ан-Наср» тахминан 16 миллион евро эвазига сотиб олган эди ва у Саудия Арабистони чемпионлигини қўлга киритиб, жамоа таркибида 60 ўйин ўтказганди. Аҳмад 2020 йилда клубни эркин агент сифатида тарк этган.

ФИФА икки йил аввал «Ан-Наср»ни инглиз клуби олдидаги қарзи ҳақида огоҳлантирган, кейин эса жазоланиши ҳақида билдирганди. Шарт бажарилмади ва энди қарор яқин кунларда кучга киради. ФИФАнинг тақиқи узоқ вақтга чўзилиши мумкин.

«Ан-Наср» жамоасининг изоҳига кўра, бу воқеа клуб Саудия Арабистони давлат инвестиция жамғармаси таркибига киришидан олдинги вақтда содир бўлган. Энди жамғарма жазодан қочиш учун ушбу қарзларни ёпишни режалаштирмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг