Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ФИФА: Ўзбекистон U-17 жамоаси драматик тарзда Осиё чемпионатида иккинчи марта ғолиб чиқди

ФИФА: Ўзбекистон U-17 жамоаси драматик тарзда Осиё чемпионатида иккинчи марта ғолиб чиқди

Фото: ФИФА расмий сайти

ФИФА ўз расмий сайтида Ўзбекисон U17 терма жамоасининг Осиё чемпионлигини қўлга киритганлиги ҳақида ёзди.  

«АФК U17 Осиё Кубоги жуда драматик тарзда якунланди. 9 нафар футболчи билан қолган Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этиб, иккинчи марта қитъа чемпионига айланди.

Ажабланарлиси шундаки, «оқ бўрилар» жамоаси сафидан Нурбек Сарсенбаев ва ҳимоячи Миразиз Абдукаримов биринчи бўлим охирида қизил карточка олиб майдондан четлатилди, аммо бу уларнинг руҳини синдира олмади.

Бутун турнир давомида устунлик қилган Исломбек Исмоилов шогирдлари Тоиф шаҳридаги «Қирол Фаҳд» стадионида ҳам ҳужумкор ўйинни давом эттиришди. Иккинчи бўлим бошида ҳимоячи Муҳаммад Ҳақимов пенальтидан ҳисобни очди. Кейин эса 70-дақиқада қанот ҳужумчиси Садриддин Хасановнинг голи билан ғалаба мустаҳкамланди.

Ўзбекистон сўнгги саккиз қитъа чемпионатининг еттисида камида чорак финалга чиққан ва 2023 йилда Индонезияда ўтказилган U17 Жаҳон чемпионатида ҳам шундай натижа қайд этган», – дейди ФИФА расмий сайти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг