ФИФА жаҳон чемпионати форматини ўзгартириши мумкин
ФИФА президенти Жанни Инфантино айтишича, жаҳон чемпионатларини ўтказиш формати ўзгариши мумкин.
2026 йилги жаҳон чемпионатида 48 жамоа қатнашади. Биламизки, ҳозиргача уларнинг сони 32 та эди. Аввалига 2026 йилги мундиалда 48 жамоани ҳар бирида учтадан жамоа қатнашувчи 16 гуруҳга тақсимлаш,ҳар гуруҳдан иккитадан кучли жамоа кейинги босқичга чиқиши режалаштирилган эди.
Бироқ Инфантинонинг айтишича, Қатар мундиали, айнан гуруҳ босқичидаги шиддатли курашлар ФИФА раҳбариятини турнир форматини ўзгартиришга ундамоқда. Жумладан, ҳар бирида 4 тадан жамоа бўлган 12 та гуруҳни тузиш масаласи ўрганиляпти.
2026 йилги ЖЧ уч мамлакат — Мексика, АҚШ ва Канадада бўлиб ўтади. 2030 йилги мундиал мезбони эса 2024 йилда аниқланади.
Яна бир хабар: ФИФА президентлиги учун сайлов ташкилотнинг 2023 йил 16 мартдаги Кигали (Руанда)даги конгрессида бўлиб ўтади. Инфантино ягона номзод, номзодлардан ариза қабул қилиш бугун, 16 декабр куни ниҳоясига етди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter