FIDE президенти сайланди
Россиялик Аркадий Дворкович Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) президентлигига қайта сайланди.
Сайлов бугун, якшанба куни Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳридаги бош ассамблеяда бўлиб ўтди.
Дворковичдан ташқари, FIDE президентлиги учун украиналик Андрей Баришполец кураш олиб борди. Беларуслик Иналбек Шерипов ва франциялик Бахар Куатли ўз номзодларини қайтариб олишганди.
Бош ассамблеяда 194 нафар делагат қатнашди, уларнинг 157 нафари Дворкович учун овоз берган.
Маълумот: Аркадий Дворкович — 50 ёшда, 2018 йил октябридан буён — FIDE раҳбари. У бошқа бир россиялик — 1995 йилдан бери ташкилотни бошқарган Кирсан Илюмжинов ўрнига президент бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter