Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Февралнинг илк ҳафтасида об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

Февралнинг илк ҳафтасида об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

Фото: Xabar.uz

Республика Гидрометеорология хизмати феврал ойининг илк ҳафтасида қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди.

Ушбу ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича об-ҳавони кескин ўзгариши кутилмайди.

31 январ ва 1-4 феврал кунларида республика ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат 2 февралда жанубий ҳудудларда бироз ёмғир ёғади.

Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши кузатилади. Шамол асосан кучсиз бўлади.

Кечалари ҳарорат 0-5° илиқ атрофида, баъзи жойларда 2° совуққача, шимолда ҳафта бошида 4-° совуққача бўлади.

Душанбадан пайшанбагача кундуз кунлари 5-10° илиқ атрофида, баъзи жойларда 12° илиққача бўлади.

Жума куни ер босимининг кескин пасайиши бошланади ва ҳарорат 11-14° илиққача, жанубда 15-17° илиққача кўтарилади. Республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг