Феврал ойи қандай келади? Кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Февраль ойида қандай об-ҳаво кутилмоқда? Гидрометеорология хизмати бу ҳақда маълумот берди.
Бу ой одатдагидан кўра илиқроқ бўлади. Баъзи жойларда меъёрдан 1-1,5°га юқори, 2-4° илиқни, шимолда 2° совуқ -1° илиқни, жанубда 6-8° илиқни ташкил этади. Бу ҳақда Ўзгидрометеорология хабар тарқатди.
Ойнинг боши совуқ бўлади. Биринчи беш кунликда кечалари 0-5° совуқ, кундузи 2-7° совуқ, баъзи жойларда 0-2° совуққача бўлади.
Ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик 1–4 февраль кунлари республиканинг марказий ва шарқий вилоятларида, 3 февралда жанубий вилоятларида бўлади.
Иккинчи беш кунликда ҳарорат кечалари 0-5° илиққача, кундузи 8-13° илиққача кўтарилади. 7-8 февраль кунлари асосан ёмғир бўлиши мумкин.
Кейинчалик, ой охиригача, ҳарорат кечаси 2-7° илиқдан 2-7° совуққача, кундузи 13-18° илиқдан 2-7° илиққача, шимолда кечалари 0-5° илиқдан 7-12° совуққача, кундузи 11-16° илиқдан 0-5° илиққача ўзгариб туради.
Февраль ойида ёғингарчилик миқдори меъёрдан кам, баъзи жойларда меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда.
Шунингдек, "Ўзгидромет" тезкор ахборот ҳам тақдим этди. Айтилишича, 2024 йил 1-5 феврал кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:
- Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
- Наманган вилояти Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter